Барибир тўхтамасман, кўтар кўзимни, Мўминлик даъвосида неча кун бедор. Маъносини очгин дардли сўзимни, У жуда ҳам салим, мен эса бемор... Худойим! Юрагимга тикла туғимни!
Тавба қилиб, гуноҳ қилдим неча бор, Бу банданг неча марта ўлмасдан ўлди. Қайта ҳаёт берар бетимсол Ғаффор, Фақат Сенинг васлинг экан жон йўли. Худойим! Юрагимга тикла туғимни!
Чувалчангдай бўлмай тонглардан ошдим, Субҳ исида Сенинг ёдинг бор эди. Дунё севгисидан айланди бошим, Менга ўшанда ҳам меҳринг ёр эди! Худойим! Юрагимга тикла туғимни!
Нима қилдим энди? Имдод эт, Ҳабиб! Нафсим ҳар лаҳзада ясайди тузоқ, Менга ундан ортиқ йўқ жоҳил рақиб... Иблисни этгин дерман жуда ҳам узоқ, Худойим! Юрагимга тикла туғимни!
|