Руҳ оламидан бошлаган инсоният она қорнига, она қорнидан болаликка, болаликдан ўсмирликка, шу тариқа қарилик ва ўлимга, ўлимдан сўнг эса, барзах, ҳашр, мезон ва сиротга олиб борадиган узундан-узоқ йўлда сафарга чиққан.
...Аллоҳ бандаларнинг яхши бир муносабат ва алоқада бўлишлари учун биродарлик каби бир ришта билан улар орасини боғлаган. Биродарлик риштаси сабаб бўлиб, инсонлар ўз мўъмин-мусулмон биродарларига яқиндан муносабатда бўлишлари, уларга ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатишлари, лозим бўлганда айбу-нуқсонларини гўзал бир шаклда тузатишлари ва улардан содир бўлувчи камчиликларини яширишлари лозим бўлади... Лекин не ажабки, қачонлардир кишилар томонидан жуда қойилмақом бир тарзда йўлга қўйилган биродарлик ришталаридан биз ҳозирда анчагина узоқмиз.