Эй кўнгил, “ман-ман” дема, “ман”лик
Худонинг нисбати, Шоҳ эрур мутлақ, ки борлиқ ичра тенгсиз
қудрати.
“Бўл” деди, дунё яралди зумда бир ҳукми
била,
Жо эрур ҳар заррада Тангри таоло талъати.
Не улуғ зотлар Яратган измида топди самар,
Тут аларнинг изларин, бу саодат ҳикмати.
Ўзни йўқлик ичра кўрди авлиёлар, воажаб,
Куймасин ҳеч банданинг охири-охирати.
Тавбалар бирла кўнгилни боғлагил, Маҳмуд,
абад, Ажрини олгайсан охир, сўнмаса дил ҳиммати.
|