Allohga taqvo qiling Jum'a, 03.05.2024, 21:51
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Ушбу сайтни баҳоланг
Всего ответов: 6
Bosh sahifa » 2008 » Aprel » 29 » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
01:19
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
20 июн 1998 йил № 263 Тошкент ш
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонунига мувофик, ҳамда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидалари 1-иловага мувофиқ, тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мазкур қоидаларни қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш бериш ҳуқуқи берилсин.
Рўйхатда бўлган барча диний ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмалари қоидаларида назарда тутилган тартибда 1998 йил 15 августга кадар қайта рўйхатдан ўтишлари зарур деб топилсин.
Қайта рўйхатдан ўтмай диний ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўхтатиб қўйилиши белгилаб қўйилсин.
2. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғмалар микдори 2-иловага мувофиқ, тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда гувоҳнома дубликати (нусхаси) берилиши учун рўйхатга олиш йиғманинг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
қайта рўйхатдан ўтказишдаги йиғимлар рўйхатдан ўтказишдаги йиғим микдорида амалга оширилади;
диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган устав ва бошқа ҳужжатлар қонунчилик талабларига зид бўлса ёки сохта маълумотлар берилган такдирда рўйхатдан ўтказиш йиғими суммаси қайтариб берилмайди.;
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган ёки бу ҳақдаги ариза инобатсиз қолдирилган ҳолларда уч ой муддат ўтгач уставнинг рўйхатдан ўтказиш ёки қайта ўтказиш ҳақида ариза билан такроран мурожаат қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим умумий асосларда амалга оширилади;
Таъсис ҳужжатларида амалдаги қонунчилик ва «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидалари талаблари бузилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотга энг кам ойлик иш ҳаққининг 100 баравари микдорида жарима солишга ҳақлидир;
мазкур қарорга мувофиқ ундирилган йиғимлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг банк ҳисоби рақамига ўтказилади.
4. Вазирликлар ҳамда идоралар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунига асосан ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни ва ушбу қонунга зид бўлган нормаларни бекор қилишни таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 18 декабрдаги № 313-сонли қарори ЎЗ кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири                                                                            Ў.Султонов



O'qildi: 1960 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 4.0/1 |
Barcha fikrlar: 0
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Aprel 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024