Умумжаҳон Исломий Халқ Раҳбариятининг баёноти Дунёнинг барча қитъаларидаги ўнлаб исломий жамият, ҳайъат ва муассасаларни ўзида бирлаштирувчи Умумжаҳон Исломий Халқ Раҳбарияти Голландия парламенти аъзоси томонидан Исломга ва унинг собит асосларига раҳна солиш учун чиқарган «фитна» филмини қоралайди ва ўз норозилигини эълон қилади. Шу билан бирга Раҳбарият бунга ўхшаш ирқчилик ва ҳасадга асосланган ҳаракатлар Ислом билан Овропо ўртасидаги ҳамкорликка хизмат қила олмаслигини, жаҳондаги тинчлик учун ёрдам бера олмаслигини, ҳаммамиз орзу қилиб турган мулоқот маданияти ва ўзаро танишишни кучайтира олмаслигини таъкидлайди. Аксинча, бундай ишлар қўполликка, тажаовузкорлик, ҳиқду ҳасад, ёқтирмаслик маданиятини тарқалишига сабаб бўлади. Бу эса, барча динлар ва маданиятларнинг руҳига зиддир. Умумжаҳон Исломий Халқ Раҳбарияти Голландия ҳукуматининг бу муаммони муолажа қилишдаги тақдирлаши билан бирга ундан динларга ва уларнинг рамзларига беҳурматлик қилганларга қарши чиқарилган халқаро ва миллий қонунларни татбиқ қилишини сўрайди. Токим, «сўз эркинлиги» халқлар ва умматларнинг муқаддасотларини оёқ ости қилишга восита ва дунё тинчлиги ҳамда хавсизлигига таҳдидга солинишига сабаб бўлмасин. манба press-uz.info
|