Allohga taqvo qiling Shanba, 04.05.2024, 07:21
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Инсонларнинг яратилишидан мақсад нима?
Всего ответов: 12
Bosh sahifa » 2008 » Aprel » 9 » Қуръони Карим тиловатида араб алифбосининг зарурлиги
Қуръони Карим тиловатида араб алифбосининг зарурлиги
13:13
   Қуръони карим оятларининг аксариятида зикр қилинганидек, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни араб тилида нозил қилди. Мисол учун;
1. “Албатта, Биз уни (Китобни) ақл юритишингиз учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик.” (Юсуф 2).
2. “Шунингдек Биз уни (Қуръонни) арабий ҳукм сифати ҳолида нозил қилдик.” (Раъд 37).
3. “Албатта (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган (китоб)идир. Уни Руҳул-амин (Жаброил) олиб келиб, огоҳлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди, у аниқ араб тилида эди.” (Шуаро 192-195).
4. “(Биз уни) қинғир жойи бўлмаган араб тилида Қуръон ҳолида (нозил қилдик). Шоят (Аллоҳдан) қўрқсалар.” (Зумар 28).
5. “У биладиган кишилар учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган китобдир.” (Фуссилат 3).
6. “Албатта, Биз уни сизлар ақл юритишингиз учун араб тилидаги Қуръон қилдик!” (Зухруф 3).
Дарҳақиқат бу Қуръони Каримни Аллоҳ таоло расулига нозил қилганидан бери араб тилини таъбир қилувчи араб ҳарфи билан ёзишликни Аллоҳнинг ҳикмати тақозо қилди. Бу Қуръони Карим араб тилида тиловат қилинадиган китобдир. Бу китоб араб тилига хос бўлган савт (овоз)ни ифодаловчи ҳарфлар билан ёзилган китобдир. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ва биз уларнинг ҳам суннатларини маҳкам тутишликка буюрилган хулафои рошидийнларнинг замонларидан бери Ислом уммати бу Қуръонни араб тилида ёзилишига ижмоъ қилганлар.
   Дарҳақиқат, бу Қуръони Карим ўзидан олдинги самовий китоблардан Аллоҳ уни ўзи сақлашлигини зиммасига олганлиги билан ажралиб турадиган китобдир: “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз сақлагувчимиз.” (Ҳижр 9). Аллоҳнинг бу сақлашлиги, албатта Аллоҳ кимга Қуръонни сақлашликни тақдир қилса, Қуръонни унинг қалбида ёд қилиб қўяди. Бу сақлашлик бошқа муқаддас китобларда топилмайди. Шу ёдлашлик минглаб ҳофизлар томонидан тўлиқ ва мукаммал тарзда ёд олиниб келинмоқда. Буларнинг ичида ёши еттидан ошмаган гўдаклар, балки қорилар ичида араб тилидан бирон бир калимасини тушунмайдиган ажам (араб бўлмаган) халқлари ҳам бор. Лекин улар Қуръони Каримнинг бирон бир ҳарфини талаффузини бузмаган ҳолда ёдлайдилар. Дарҳақиқат покистонлик, ҳиндистонлик, турк, ўзбек ва бошқа миллатлар бунга мисол бўла олади. Бу Қуръони Каримнинг сақланишининг далилларидан яна бири Пайғамбар (а.с.) вафотларидан сўнг учинчи халифа бўлмиш Усмон ибн Аффон замонидан бери Зайд ибн Собит (р.а.)нинг бошчилигидаги илмий уюшма назорати билан ёзилган мусҳафни Ислом уммати қабул қилди. Қандай ҳарфлар билан бошланган бўлса, ўзгартирилмасдан ва алмаштирилмасдан қолишига ислом уммати иттифоқ қилди. Фақатгина зарурат тақозо қилганида унга нуқталар, ҳаракатлар қўйиш ва ҳарфларининг шаклларини ўзгартириш билан Усмон мусҳафида тор доирада ўзгартиришлар бўлган.
   Мусулмон диёрлари кенгайиши билан Қуръон ўқиш машаққатини кетказиш учун уларга осон бўлиш ниятида Қуръон ҳарфларининг шакли ўқишга енгил кўринишда ёзилиб уларга нуқталар ва ҳаракатлар қўйилган. Бугунги кунимизгача Усмон мусҳафи расми ўзгармасдан боқий қолди. Мусулмонлардан бирон бир киши Қуръонни ўзгартиришликдан сақлашда муболаға қилиб, келажакда хато қилиб ёки қасддан ўзгартиришлик эҳтимоли пайдо бўлмаслиги учун ҳозирги кундаги имловий расмга ўзгартиришликни қабул қилмади, агарчи ҳозирги имлони ўқиш осон бўлса ҳам. Буни аниқроқ қилиб тушунтириш учун рибо сўзини олайлик. Қуръондаги ва ҳозирги имлодаги расмини мисол сифатида келтирамиз. Қуръонда рибо сўзи ро-ба-вов-алиф (ربوا) шаклида ёзилган, ҳозирда ҳам ёзилиб келинмоқда. Ҳозирги имлода эса ро-ба-алиф (ربا) кўринишида келади. Ислом уммати мана шунга ўхшаш рибо (ربوا) сўзини “ро-ба-алиф” (ربا) шаклига ўзгартиришликка усмоний мусҳафни расмини сақлаб қолишга ҳарис бўлиб ижозат бермаган. Ашҳаб айтадики “Имом Молик, “бугунги кундаги инсонлар янги пайдо қилган ҳижо ҳарфлари билан мусҳаф ёзиладими?” -деб cўралинди. Шунда Имом Молик: “йўқ!, фақат аввалги ёзилган ҳолида ёзилади” дедилар.” Имом Аҳмад “Усмон мусҳафи хатига хилоф қилишлик ҳаром” –деганлар. Шунга ўхшаш мисолларни Қуръони каримда кўплаб учратиш мумкин. Шундай экан Қуръонни арабчадан бошқа, мисол учун крилл ёки лотин ҳарфлари билан ёзишликка қандай қилиб ижозат берилади. Ҳолбуки араб ҳарфларидан бошқа ҳарфларда араб луғатига хос бўлган ҳарфларнинг савт (овоз)ларини ифодалвочи ҳарфлар топилмайди. Мисол учун; То, зо, сод, зод, айн, ҳа (ط ظ ص ض ع ح) ва ҳакозо... Баъзида ҳарфлариннг усти ёки остига хос белгилар қўйиш билан мазкур ҳарфларни ифодалаш имкони бор дейилади. Лекин бу услубдан фойдаланишлик араб ҳарфларини ва уларнинг махражларини билганлар учунгина фойда бериши мумкин. Ваҳолангки, араб ҳарфлари ва уларнинг махражларини билган киши учун Қуръонни араб ҳарфларидан бошқа ҳарф билан ўқишдан кўра араб ҳарфи билан ўқиш осондир.
   Сўнгра Қуръонни араб ҳарфларидан бошқа ҳарфлар билан ёзганда бир қанча нарсалар борки, мисол учун; ҳамзаи васлия, унинг қачон ўқилиш ва ўқилмаслигини билиш борасида анчагина мушкулликлар бор. Шунингдек васлия, вақф ҳолатларида, танвинларда ҳам мушкулликлар бор.
Ва яна марбута то ва мафтуҳа то ларнинг танвинли ва вақф ҳолатларини билишликда қийинчиликлар туғилади. Оғзаки нутқ билан Қуръонни дарс қилиб олишликка қийланадиган кишилар учун зарурат ҳолатларида баъзи сураларда рухсат бўлади. Мисол учун, намозда фотиҳа ва унга зам қилишлик учун қисқа суралар. Бунда ҳам нутқ саломат бўлиши учун лозим бўлган белгиларни қўйишлик ва хатодан саломат бўлиш учун тиловат қоидасини яхши биладиган кишига ўқиб ўтказиш шарти билан дуруст бўлади. Мазкур кишиларга фотиҳа ва қисқа суралардан бошқасида Қуръони Каримни арабчадан бошқа алифбода ўрганишга зарурат йўқ. Шунинг учун рухсат ҳам бўлмайди. Қуръонни араб ҳарфида боқий қолишининг фойдалари кўпдир. Улардан муҳимлари Қуръон, ҳадис ва ибодат луғати бўлган араб луғатига эътибор қилишлик билан араб тилини таълим олишга мусулмонларни қизиқтириш бўлади. Шунга кўра, имом Шофеъий (р.а.) араб тилини ўрганишликни вожиб деганлар. Араб тилини ўрганишлик билан мусулмон киши бевосита ўз динининг манбаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек араб тилини билишлик бир томондан мусулмонни Қуръонга боғласа, иккинчи томондан араб тилида сўзлашадиган биродларлари билан боғлайди. Шундан ҳам тушунишлик керакки, асл фатво Қуръонни араб ҳарфларидан бошқа ҳарфлар билан ёзиш жоиз эмас. Агар фотиҳа ёки қисқа сураларнинг баъзисини ёзишликка рухсат берилган бўлса-да, мана шу зарурат чегарасида бўлишлиги вожиб бўлади. Ҳар бир нарсаки, зарурат учун рухсат берилса, у ўз зарурати миқдорида чегараланади. Бу шаръий қоидада қарор топган нарсадир.
   Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Қасамки, Биз Қуръонни зикр учун осон қилиб қўйдик, бас, зикр қилувчи борми?” деган (Қамар 17). Имом Хозин ушу ояти каримада Қуръонни таълим олишга ва у билан шуғулланишга қизиқтиришлик бор, чунки Қуръонни Аллоҳ бандаларидан хоҳлаган кишига енгил ва осон қилади. Зеро ёш ҳам, кекса ҳам, араб ҳам, ажам ҳам уни осонгина ёдлай олади, дейдилар. Саид ибн Жубайр айтадиларки:”Мазкур оятнинг маъноси “уни ёдлаш ва ўқиш учун осон қилиб қўйдик”, деган маънони билдиришига ишора қилганлар.
Бу муқаддас ва ўқилиши ибодат бўлган китобни динимиз талаб қилган тартибда ўқисак, ўргансак, ҳақиқий ибодатларнинг афзали бўлади. Ҳар бир ибодатгоа мусулмон киши муҳаббат ва ҳаракат билан киришса, мақсадга эришишлик осон бўлади. Қуръон ҳарфини ҳам алоҳида муҳаббат билан ўрганишга ҳаракат қилинса, Аллоҳ ўзи осон қилиб қўяди.
 
Куръони карим фани мударриси
Сидиқметов Кудратуллох



O'qildi: 1707 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 5.0/1 |
Barcha fikrlar: 2
2 рахматулло  
0
Ассалому алаекум варохматуллохи вабарокатух
савдода муаммога дуч келдик шуни шарие хал килиб берсангиз
Икки йил олдин бир кишига дизель генератор сотган эдим(3200долл)
у киши узи ишлатмасдан бошка кишига сотган экан.узи ишлатмагани аник
учинчи шахс ишлатмокчи булиб урнаштирганда мотор суви каенаб кетибди .
Биргаликда устага курсатдик.Уста аниклашича заводское дефект(брак) экан.
Мен уни Хитоеда халастое ишлатиб курган эдим.нагрузка бера олганим йок(иложи йок эди)
иккала шахс ремонт харажотини 70%ни менга юклашяпди
завод гарантияси бир йил. агар вактида мурожаат килишганда эди маели эди лекин 2 йил утган
хурмат билан Душанбедан Рахматулло

1 Muxlis  
0
Куръони карим оятларининг замон ва маконга хос ва мослиги, бугунги кунимизни баён килиб бериши хакида маълумот берсангиз. аввалдан Ташаккур

Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Aprel 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024