Расулуллоҳ с.а.в. суннатларида ўзларига итоат қилишни ва суннатларига риоя қилишни диннинг бир бўлаги деб айтдилар, айтган ҳар бир сўзларини келажак авлодга етказиш учун саҳобаларини ташвиқ қилар эдилар. Ҳатто, саҳобаларига узоқ жойлардан ҳадис тинглаш учун, динларини ўрганиш учун келганларга юмшоқлик ва хушмуомалали бўлишни буюрар, айтган сўзларининг албатта яхши эшитиб, эслаб қолишлари учун ҳаракат қилардилар. Тинглаётганларнинг ҳолларига кўра баъзида сўзларини бир неча марта такрорлар, баъзида ёзилишини тавсия қилардилар.