Шаъбий ҳазратларига бир куни суҳбат орасида: - Фалончи киши олим экан, дедилар. Шаъбий бу сўзни айтган кишига қарата: - Унда илмнинг гўзаллигини кўрмадим, - дедилар. - Илмнинг гўзаллиги нима? деб сўраганларида: - Тавозуъ ва ҳилм (юмшоқлик)дир. Олим киши кибрли, қўпол ва қаттиқ бўлмайди, - дедилар.