Тадвинда хизмати бўлганлар.
Ҳадисларнинг тадвини аз-Зуҳрий бошчилигида фаолият олиб борган бир гуруҳ олимларнинг Шомда олиб борилган маълум бир жой ёки ҳудудга хос бўлган фаолият эмас. Бу фаолият Ислом оламининг ҳамма томонларида юритилган. Тадвинда биринчи ринда хизмат қилган орасида қуйидаги исмлар мавжуд:
Маккада: Абудлмалик ибн Журайж (ваф. 150/767);
Мадинада: Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Мутталибий (151/768), ёхуд Имом Молик (179/795), Ибн Аби Зиъб;
Басрада: Рабийъ ибн Сабийҳ (160/777), ёхуд Саид ибн Аби Аруба (156/772), ёхуд Ҳаммод ибн Салама (167/773);
Куфада: Суфён ас-Саврий (161/778);
Шомда: Абдурраҳмон авзоъий (157/773);
Воситда: Ҳушан ибн Башир ас-Саламий (183/799);
Яманда: Холид ибн Жамил, Маъмар ибн Рошид (153/770);
Райда: Жарир ибн Абдулҳамид (188/803);
Хуросонда: Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (181/797).
Булардан ташқари Ҳишом ибн Ҳиббон (147/764), Яҳё ибн Закариё ибн Аби Зоида (183/779), Вақий ибн ал-Жарроҳ (196/811), Абдурраҳмон ибн Маҳдий (198/813)ларнинг ҳам номлари тадвинда зикр қилинган.
Бу зотларнинг барчаси иккичи асрнинг рижоллари бўлиб, тадвинлари саҳобаларнинг қовллари ва тобеъинларнинг фатволари билан тўла.
Иккинчи асрда тадвин қилинган китобларнинг машҳурлари қуйидагилар: Имом Моликнинг “Муватто”си, Имом Шофеъийнинг “Муснад”и, Имом Абдурраззоқ ибн Ҳумом (211/826) “Мухталафул-ҳадис”и ва “ал-Жомеъ”и, Шўъба ибн ал-Ҳажжож (160/776)нинг “Мусаннаф”и, Суфён ибн Уйайна (198/813)нинг “Мусаннаф”и, Лайс ибн Саъд (175/791)нинг “Мусаннаф”идир.