Allohga taqvo qiling Jum'a, 03.05.2024, 02:11
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Галилейдан аввал соат циферблатини ихтиро қилган аллома қим?
Всего ответов: 6
Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » ҲАДИСЛАРНИНГ ЁЗИЛА БОШЛАНИШ ТАРИХИ - 2
ҲАДИСЛАРНИНГ ЁЗИЛА БОШЛАНИШ ТАРИХИ - 2
16:22
Тадвинга олиб борган омиллар: Ҳадисларнинг ёзилиб китоблар ҳолида жамланишига жалб қилган ҳақиқий омилларни янада яқиндан танишнинг катта аҳамияти бор. Бу омиллар қуйидагилар: 1. Олимларнинг иттифоқи билан буларнинг бири Умар ибн Абдулазизнинг мактубида ҳам ифода этилган хусус: Уламоларнинг вафоти билан ҳадиснинг йўқолиб кетиш хавфи. Бу нарса ҳақиқатан ҳам муҳим хусус саналади. Ҳадислар қанча бўлмасин баъзи кишилар томонидан шахсан ёзилиб борилаётган бўлса ҳам аксарият эътибори билан “ёд олиш учун” ёзилаётган эди ва ёд оилнгач ёқиб юборилган ёки вафот этган ўзидан ёзилганларни ўчириб ташлаш тавсия қилинарди. Юқорида аз-Зуҳрийдан келтирилган ривоятнинг ўзи ҳам ҳадисларнинг ёзилиши хусусида илмий атрофдаги тараддудни тушунишга етарли. Шу билан бирга бу давр сиёсий тўқнашувлар ва ички таназзулларнинг тез-тез жараёни кечаётган давр эди. 95 ҳижрий йилда Ҳажжожи Золим томонидан ўлдирилган ўша даврнинг машҳур муҳаддиси Саъд ибн Жубайрнинг йўқотилишининг ўзи Умар ибн Абдулазизни “ҳадислар йўқолиб кетади” деб қўрқувга тушишига етарли ҳодисадир. Бу каби ҳодисалар Толқ ибн Ҳабибнинг ўлимига сабаб бўлди, машҳурлардан Мужоҳид дорга осилишдан халос бўлган бўлса ҳам зиндонга ташланган эди . 2. Умар ибн Абдулазизнинг мактубида очиқ ойдин шаклда баён қилинмаган бўлса ҳам тадвинга жалб қилган иккинчи муҳим омил сиёсий ва мазҳаблараро ихтилофлар сабабли ҳадис тўқиш фаолиятларининг ортишидир. Бу хусусни аз-Зуҳрий роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари қўллаб-қувватлайди: “Агар шарқ томонидан келган ва наздимизда мажҳул (номаълум) ва мардуд (рад қилинган) ҳадислар бўлмаганда эди бирорта ҳадис ҳам ёзмасдим, ҳадис ёзишга рухсат ҳам бермасдим”. Имом Суютий ҳадис тўқиш фаолиятларининг тадвиндаги ролига қуйидагича аҳамият берган: “Уламонинг турли ўлкаларга тарқалган, Хорижийлар ва Рофизийларнинг тўқима, бидъатларининг кўпайган бир вақтда суннат саҳобанинг сўзлари ва тобеъиннинг фатволари билан бирга тадвин қилинди”. Тадвиннинг жараён тарзи Ривоятлар Умар ибн Абдулазизнинг масалани фақатгина буюриб қўйиш билан чегараланиб қолмасдан, балки тадвин ишларини диққат ва хассослик билан кузатиб борганини кўрсатмоқда. Масалан, марказда бу ишлар билан шуғулланадиган хусусий котиблар ишга олинган. Кези келганда шуни айтиб ўтиш жоизки, Ҳишом ибн Абдулмалик аз-Зуҳрийнинг қўл остига иккита котиб юборган. Улар роса бир йил давомида аз-Зуҳрийнинг ҳадисларини ёздилар. Тадвин фаолиятида халифа Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ шахсан ўзи бош-қош бўлган, қўлига қоғоз ва қалам билан намозларда давом этган, намоздан сўнгташкил этилган дарс ҳалқаларида ўтириб Авн ибн Абдуллоҳдан, Язиб ибн ар-Раққошийдан ҳадис ёзган. Тадвин вақтида фақат Расулуллоҳ с.а.в.га нисбат берилган ривоятлар эмас, саҳобий ҳазорасидан ва тобеъиндан ривоят қилинган осор ҳам баъзи муҳаддислар фикрига кўра “суннат” тушунчасига киритиб ёзилди. Халифанинг буйруғи билан чекка вилоятларда ёзилган ҳадислар жамланиб марказга юборилмоқда, бу ерда кўпайтирилиб яан қайта Ислом ўлкаларига юбориларди. Мана шу муҳим хусусни исботлаган бир ривоят аз-Зуҳрийдан келтирилади: “Умар Ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Суннатнинг жам қилинишини буюрди. Биз уни дафтар-дафтар ёздик. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ҳукми остида бўлган ҳар бир давлатга булардан биттадан юборди”. Юборилган дафтарлар марказдаги аслий нусхалардан кўпайтирилган иккинчи нусхалари эканлиги аниқ. Баъзи ривоятлар марказда жамланган ҳадисларнинг маълум даражада уламоларнинг назоратидан зтганини ҳам ифодаламоқда: Абуз-Зинод Абдуллоҳ ибн аз-Заквон айтади: “Умар ибн Абдулазизнинг фуқаҳони тўплаганини кўрдим. Уламо унга жуда кўп суннат жамлаган эди. (Буларни фуқаҳо билан бирга ўқимоқда) унга амал қилинмаган бирор суннат зикр этилганда: “Бу бу зиёдадир ва унга амал йўқ” дерди”. Юқорида марказдан чекка вилоятларга юборилгани зикр қилинган нусхаларнинг мана шундай назорат муомаласидан сўнг ислоҳ қилинганини ҳам айтишимиз мумкин. Тадвин фаолиятининг яна бир муҳтим хусусияти ҳадисларнинг сунан, саҳиҳ ёки муснад дея тасниф қилиниб ёзилмаганидир. Бу вақтда ҳадисларни ёзма кўринишга келтириш, ёзув билан тасбит қилиш асосий масала бўлган, у ёки бу тарзда, у ёки бу мақсадга мувофиқ келиши эмас. Шу сабабли марфуъ, мавқуф ва мақтуъ ривоятлар саҳиҳи, ҳасани ва заифи билан бирга ёзилиб кетилаверган. Буларни ажратиш ва тартиблаш кейинги асрда – табвиб даврида бўлган.
O'qildi: 1033 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 0.0/0 |
Barcha fikrlar: 0
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Mart 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024