Allohga taqvo qiling Jum'a, 03.05.2024, 04:41
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Bir odam umri davomida qancha yog' iste'mol qiladi?
Всего ответов: 5
Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » ҲАДИСЛАРНИНГ ИЛК ЁЗИЛИШИГА САБАБ БЎЛГАН ОМИЛЛАР
ҲАДИСЛАРНИНГ ИЛК ЁЗИЛИШИГА САБАБ БЎЛГАН ОМИЛЛАР
16:14
Ислом дини XIV асрдан буён қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ каби илмлар орқали ўрганилиб, ҳаётга татбиқ қилиб келинмоқда. Бу илмларнинг бугунги кунга қадар нуқсонсиз ва мукаммал тарзда етиб келиши учун соҳа мутаҳассисларининг ўта хассосликлари, юқори даражада эътиборлари бўлса, иккинчи жиҳатдан Аллоҳ ризоси ва илмни бошқаларга ҳам етказиб, жамиятни баҳраманд қилишдир. Мана шундай илмларнинг энг қадимийларидан бири саналган ҳадис илми ҳам бир неча асрлардан бери муҳаддис уламоларнинг саъй-ҳаракатлари, ҳадисларга берган юксак эҳтиромлари сабабли давом этиб келмоқда. Бу илм Расулуллоҳ с.а.в. билан бошланиб, вақт ўтиши билан ривожланиб борган илмдир. Ҳатто бу илмнинг илк даврдан бошлаб узлуксиз ривожланиб, бугунги кунга қадар инсониятга катта хизматлар кўрсатгани ва кўрсатаётганини ҳам таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Албатта, ҳамма даврда ҳам бир хил тараққий этиб бормаган. Унинг ривожланиш ва камолот даври бўлганидек, тўхтаб қолган, хизмат ва таъсир доирасининг чегараланиб қолган вақтлари ҳам бўлган. Ҳадис илмининг ривожланиш йўли Ислом тарихи билан биргаликда давом этган: Исломнинг гуллаб яшнаш даврида у ҳам гуллаб яшнаган, эътибор қозонган, энг асл ва энг мўътабар сара асарларини тақдим қилган. Исломнинг тўхтаб қолган даврида у ҳам тўхтаган, аслликдан йироқлашган, ўзидан олдингиларни такрорлашдан бошқа асар яратмаган. Бунда эса, мусулмонларнинг Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига аҳамият бериб, илмларини такомиллаштирган сари Аллоҳ ҳам уларга моддий тараққиёт, сиёсий устунлик кўринишида уларни мукофотлантириб борган. Тадқиқотчилар, ҳадис соҳасида қилган изланишларининг моҳиятини эътиборга олиб, ҳадис илми тарихини тўрт даврга ажратадилар: 1. Тасбит даври (босқичи); 2. Тадвин даври ; 3. Тасниф даври ; 4. Таҳзиб даври . Тасбит даври Расулуллоҳ с.а.в. ва асҳоби киром розияллоҳу анҳумлар даврини ўз ичига олиб замон нуқтаи назаридан ҳижрий 1-аср билан чегараланади. Бу даврнинг энг очиқ, энг кўзга кўринган хусусияти суннат ва ҳадиснинг забт ва тасбитидир. Забт ёки тасбит дейилганда ҳадисларнинг ёзув ёки хотира (ёдлаш йўли) билан тадқиқи тушунилади. Бугунги кунда фойдаланилаётган аудио ва видео тасмалар каби техник жиҳозлар бўлмаган илк даврда ёзув ва хотирадан бошқа фойдаланиладиган усул бўлмаган. Расулуллоҳ с.а.в.нинг тадбирлари ва саҳобаларнинг ғайратлари натижасида бу икки забт усулидан энг юқори даражада фойдаланилганини кўришимиз мумкин. Расулуллоҳ с.а.в. даврларида хадисларнинг сақланиши, аниқланиши учун бир неча омиллар асосий омил вазифасини бажарган. Булар Қуръонга, расулуллоҳга ва саҳобаларга доир омиллардир. Қуръоний омиллар. Қуръони карим илк даврдан бошлаб Ислом дини, шариати аҳкомларининг аҳамиятини аниқ ва равшан баён қилиб берган. Бу борада бир неча оят билан Расулуллоҳга эргашишга буюрган ҳам. “Пайғамбар сизларга нима келтирган бўлса, уни олинг, сизларни нимадан қайтарган бўлса, ундан тийилинг...” “Пайғамбарга итоат қилган Аллоҳга итоат қилибди, ким ундан юз ўгирса, билингки, Биз сизни уларга қўриқчи қилиб юбормадик”. “Пайғамбарларнинг ишларига тескари ҳаракат қилганлар, бошларига бир балонинг келишидан ёки жонларини азобловчи бирор азобга дучор бўлишдан сақлансинлар”. Шунга биноан жамиятда бирор ихтилофли масала юзага келса, Расулуллоҳ с.а.в.га мурожаат қилинган, у зотнинг буйруқларига итоат қилинган. У зотга қарши чиқиш Аллоҳга қарши чиқиш, У зотга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилишдир тушунчаси билан яшалган. Бу каби Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига тарғиб қилган бошқа оятлар жуда кўп. Набавий омиллар. Бунга суннатнинг ўрганилиши, ёйилиши ва сиҳҳатли, мукаммал шаклда ўрганилиб, ўргатилиши учун Расулуллоҳ с.а.в. татбиқ қилган бир қанча тадбирлар киради: Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаёт тартиблари. Суннатнинг ёйилиши, сиҳҳатли аниқликка эга бўлишида Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаётлари асосий омил ҳисобланади. Ўша давр мусулмонлари кунда камида беш марта Масжиди набавийда жамланишар, бу эса, жамоатнинг Аллоҳ Расули с.а.в. билан тез-тез кўришишга, у зотни тинглашга имконият яратар эди. Шу билан бирга Масжидга шу қадар улуғ хизматлар юкланган эдики, Мадина Ислом жамоати орасида учраб турган ҳар қандай ижтимоий ҳолатлар ва масалаларнинг маркази ҳолига келган эди: маъбад – беш вақт фарз ибодатлар жамоат билан адо қилинарди. Ўрни келганда жиноят қилганлар масджиднинг устунларига боғлаб қўйиларди. Меҳмонхона бўларди, чекка вилоятлардан келган ҳайъатлар Масжидда кутиб олинарди. Шифохона бўларди, жангда яраланганлар бу ерда даволанарди. Баъзи шикоятлар тингланган, даъволар кўрилган маҳкама хизматлари ҳам айнан шу ерда жараён этарди, ва ҳ.к... Суффа номи берилган гўёки мактаб вазифасини бажарган жойнинг Масжидда бўлгани, муаллим кўрмаган кишиларнинг у ерда ўқиш, ёзиш ва Қуръонни ўрганганларини ҳам таъкидлаб ўтиш мумкин. Ҳатто масжиднинг “мухофара” деб номланган шеър ва хатобат мусобақалари саҳнаси вазифасини бажарганини эътиборга оладиган бўлсак, Масжиднинг жонли ва ҳар вақт иймон жўшган маданият маркази ҳам бўлганини кўрамиз. Масжидда мана шундай турли хизматлар кўрсатган марказ шахсияти (муҳити) яратилиши тасодифий ёки жой танқислиги, торлиги каби ҳолатлар сабабидан эмасди. Буларнинг барчаси мақсад ва онгли равишда жараён этарди. Мана шулар билан бирга Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларнинг, фарз намоз вақтларидан ташқари бўш вақтларида, имкониятлари нисбатида Масжидга келишларини, у ерда жамоат бўлишларини таъминламоқдалар ҳам. Ҳатто ўзларининг ҳужраи саодатларини масжиднинг ён томонига қурганлар. Бу эса, мўъминлар жамоатининг Расулуллоҳ с.а.в.ни аъзамий даражада кўришлари, эшитишлари ва суннатларини мукаммал ва бенуқсон ўрганишлари учун қилинган олий даражадаги тадбир эди. Ҳар соат, ҳар дақиқа инсонлар билан ўтириб-турган, ҳузурларига эркагу аёл, ҳуру қул, ерлик аҳолию ташқаридан келганлар барча-барчанинг ҳузурларига бемалол кириб чиққан Расулуллоҳ с.а.в. ҳар хусусда улар билан маслаҳатлашар, шахсий баъзида умумий хутба қилиб уларнинг хато ва камчиликларини тўғирлар эдилар. Мана шу ҳаёт тарзи суннатнинг аъзамий даражада ўрганилиши учун энг яхши замин ҳозирлар эди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатнинг ўрганилишида ташвиқлари. Табиий ҳолда суннатнинг ўрганилишидаги ижтимоий низомдан ташқари Расулуллоҳ с.а.в. асҳобларини суннатларини ўрганишга, ўргатишга ва тарғиб қилишга ҳам ташвиқ қилганлар: “Бирор нарса ҳақида сўралаган киши билиб туриб жавоб бермаса, қиёмат куни оғзига дўзахдан бўлган юган билан юганланади”. “Бир ҳадисни яширган киши Аллоҳнинг нозил қилганини яширган кабидир”. Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келган Исломни янги қабул қилганларга Қуръон ва ҳадис ўргатганларидан кейин уларни огоҳлантирганлари ривоятларда келтирилган: “Айтганларимизни ёдда сақланг ва ўзингиздан кейингиларга ҳам ўргатинг”. Яна қуйида ривоят қилинаётган ҳадис ҳам шу бобда ривоят қилинганларнинг ҳам муҳими, ҳамда энг очиғи бўлганларидан бири: “Бу ердагилар келмаганларга ҳам етказсинлар... балки бу ерда бўлган етказаётганини ўзидан ҳам яхши тушунадиганларга етказар”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис ҳам Пайғамбар а.с. ҳадис эшитишга ва уни ривоят қилишга, ҳатто кейинги авлодларни ҳам мазкур ривоят замирида огоҳлантирмоқдалар. “Сизлар (мендан) эшитмоқдасиз. Кейин сиздан тинглайдилар, кейин эса сиздан тинглаганлардан тинглайдилар”.[9] Сўраш (савол)га ташвиқ. Расулуллоҳ с.а.в.нинг эркагу аёл барчанинг муаммоларини тортинмасдан сўраш, сўрашга тарғиб қилувчи ҳолатлари ҳам жуда кўп бўлган. Ҳатто баъзи ҳолатларда ҳаётий ёхуд аёлларга хос бўлган масалаларда уялиб бу масалани яширмаслиги, бемалол, тушунарли ва очиқ ҳолда сўралиши лозимлигига саҳобаларини ташвиқ қилиш учун ўзига хос аҳамият берганлар. Бошқа ифода билан айтадиган бўлсак, диннинг ўрагнилишида монеълик қиладиган ўринсиз уялиш туйғусига қарши ҳиссий кураш олиб борганларини кўрсатадиган бир қанча ривоятлар ҳам мавжуд. Расулуллоҳ с.а.в. бу каби саволлар туғилган вақтларда кинояли тарзда жавоб беришни лозим топган бўлсалар ҳам, ҳеч қачон жавобсиз қолдирмаганлар, сўраганларнинг жасоратларини сўндирадиган, сўраганлари учун пушаймон бўладиган ҳолларга солмаганлар, тортиниш каби ҳолатларни акс эттирмаганлар. Расулуллоҳнинг бу одатларини ўрганган асҳоблар ҳам худди шундай қилар, чекинмасдан сўрайверар эдилар. Диндаги уялиш, истиҳйо қилиш борасида нозикликларни ҳам сўрашда Мадиналик аёлларнинг янада жасоратли эканликлари маълум. Бу борада Оиша р.анҳо ҳам: “Ансор аёллари нақадар яхши, уларнинг динларини ўрганишларига ҳаё ҳам монеълик қилмаган”, дейдилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу борадаги ҳолатларини Имом Нававий қуйидагича изоҳлайдилар: “(Ҳақни ўрганиш масаласида ҳаё қилиш диннинг талаб қилган ва мақтаган) ҳақиқий ҳаё эмас. Зеро, ҳаёнинг барчаси яхшилик, хайрдан бошқа нарса келтирмайди. Динга алоқадор бўлган ва шу билан бирга уялтирган масалаларда сўрашдан воз кечиш яхшилик эмас, балки ёмон ҳолатдир. Шундай экан, ёмонлик келтирган нарса қандай қилиб ҳаё бўла олсин” . Сўзлаш тарзлари. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадисларни тадқиқ қилган вақтда бир хусус диққатни ўзига тортади: аксарияти қисқа-қисқа хутбалар ва изоҳлардан иборат. Узун бўлган ҳадислар жуда кам. Ҳадисларнинг қисқа бўлиши тасодифий эмас. Расулуллоҳ с.а.в. ҳадисларида шуур билан сўзларини қисқа қилганлар. Бу билан сўзларнинг осон, тез ўрганилишини ва ҳатто ёдланишини таъминлаганлар. Ривоятлар Расулуллоҳ с.а.в. сўзлар эканлар калима ва ҳатто ҳарфларни санайдиган даражада аниқ ва оғир сўзлаганларини, баъзи ҳолатларда эса, бир сўзни уч марта такрорлаганларини ҳам келтиради. Бир қанча ривоятда ровийлар уч марта такрорланган сўзнинг Расулуллоҳ с.а.в. томонларидан такрорланганини баён қиладилар. Анас ибн Моликдан келтирилган бир ривоятда такрорлашдан мақсад – айтилган сўзнинг тушунилиши ва “хотирада қолиши” эканлиги айтилади. Маданий меросларини тарих давомида ёзув эмас, балки ёдлаш воситасида етказганлар ва хотира хусусияти кучли ривожланган бир халқда бу тадбирнинг аҳамияти ниҳоятда равшан. Суффа мактабининг таъсиси. Суннатнинг тасбитида энг таъсирли бўлган набавий омиллардан бири Суффанинг таъсисидир. Аксарияти муҳожирлардан ташкил топган мусулмонлар кечаю кундуз бу жойда қолар, Расулуллоҳ с.а.в.ни тинглар, Қуръон ва ёзишни ўрганар, бўш вақтларида доим илм ва зикр билан машғул бўлар эдилар. Энг кўп ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Абу Саъийд ал-Худрий кабиларнинг бу жойга мансуб эканликлари ҳам суннатнинг тасбитида бу муассасанинг нақадар катта вазифа бажарганини тушунишга етарли. Илмга ташвиқ. Бу хусус ҳам суннатнинг ўрганилишида, ўргатилишида катта рол ўйнаган. Илк даврда “илм” сўзи “суннат” ва “ҳадис” сўзлари ўрнида кенг тарзда қўлланилган эди. Шу сабабли қадимги матнларда ўтган илм учун қилинган саёҳат ибораларидан ҳадис ўрганиш учун қилинган саёҳатлар қасд қилинган. Шу билан бирга толиби илм иборасидан ҳам аксар ҳолларда толиби ҳадис тушунилади. Шундай экан Қуръон ва ҳадисда илмга ташвиқ, илм толиби ва олимга белгиланган устунлик ва савоблар, ўқиш ва ёзишнинг инкишофи (тарқалиши, кашф этилиши) учун қилинган тадбирлар, қурилган муассасалар ва ҳоказолар, барчаси бир жиҳатдан ҳатто энг кўп таянган ва муҳим жиҳати билан суннатнинг тасбитини мақсад қилиб олган ва биринчи навбатда бунинг учун манфаат берган, дейиш мумкин.
O'qildi: 1007 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 5.0/1 |
Barcha fikrlar: 0
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Mart 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024