Allohga taqvo qiling Payshanba, 02.05.2024, 20:44
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Ҳар бир мўъмин учун бажариши шарт амал?
Всего ответов: 9
Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » ҲАДИС ИЛМИ - ҲАДИСШУНОСЛИК
ҲАДИС ИЛМИ - ҲАДИСШУНОСЛИК
16:13
Ҳадис Суннанинг асосий қисми яъни пайғамбаримиздан ривоят қилинган сўзларни ифодалайди. Лекин баъзи бир тадқиқотчи олимлар жумладан ал-Азҳар ислом университетининг вакили доктор ал-Ҳусайний Абдулмажид Ҳошим Сунна, Ҳадис, Хабар ва Асарни бир маънода, яъни Пайғамбар томонидан асос солинган йўл-йўриқ, унинг сўзлари, ундан шунингдек саҳобалар ва тобииндан етиб келган барча ривоятларни ўз ичига олади, деб таъкидлайди. Ушбу маънода Ҳадис ва Сунна баъзан бир маънода ишлатилади. Арабистон, айниқса Пайғамбарнинг шаҳри деб тан олинган Мадина шаҳрида саҳобалар кўплиги туфайли ҳадис ровийлари ҳам кўп эди ва ҳар доим Ҳадислар ривоят қилиниб турарди. Аммо аксинча Ўша даврда ислом динининг иккинчи муҳим маркази-Ироқ ўлкасига саҳобалар Ҳазрат Умар даврида юборилди ва ундан кейин сиёсий ҳодисалар ва урушлар кўплиги сабабли, Ироқ ҳадис ровийларини етарли даражада жалб этишга муваффақ бўлмади. Ироқ турли-туман ақидавий йўналишлар ва сиёсий ҳаракатларнинг минтақаси бўлганлиги сабабли, чексиз қарама-қаршиликлар марказига айланди. Исломга қарши гуруҳлар турли-туман тўқима ҳадисларни яратиб Пайғамбарга нисбат бера бошладилар. Бундан келиб чиққан мураккаб муаммолар, айниқса Ироқ худудида, ҳадисларни саралаш яъни ҳақиқий ҳадисларни жаълий (қалбаки) ҳадислардан ажратиб олиш заруратини юзага келтирди. Бу мақсадга эришиш учун бир қатор усул ва қоидалар ишлаб чиқилиб, «Илмул-ҳадис» яъни ҳадисшунослик илмига асос солинди. Ҳадис илми икки турга бўлинади: 1-Ривоятул-ҳадис, Пайғамбардан ривоят қилинган унинг сўзлари, ишлари, тасдиқлари, унинг ахлоқи ва олий фазилатлари ва бошқа сифатларини, шунингдек саҳобалар ва тобиинга нисбат берилган нарсаларни ўрганади. 2-Дироятул-ҳадис, ҳадис ва суннани қандай қилиб ривоят қилишда фойдаланилган услуб ва методларни ўрганади. Дироят сўзи бир нарсани том маънода тушуниб олишдан иборатдир. Дироятул-ҳадис «Мусталаҳул-ҳадис», «Усули ҳадис илми» ёки «Ривоятул-ҳадис илмининг усуллари» деб ҳам аталади. Яъни ҳадисшунослар, ровилар ва ҳадислар матнини ўрганиш бўйича ишлатиш учун келишиб олган қоида ва усуллардан иборатдир. Усули ҳадис илми, тизимли бир фан сифатида юзага келмасдан бурун ҳам унга тегишли усул ва қоидалар кўпинча муҳаддисларга маълум эди ва ўша меъёрлар асосида ҳадислар матни ва ровийларини ўрганардилар. Кейинроқ замон ўтиши билан зарурат жиддий шакл олгани туфайли ҳадисшунос олимлар усули ҳадис қоидаларини дақиқ суратда белгилаб олиб, ушбу фанга асос солдилар. Ҳадисшуносликнинг жуда кўп турлари бор. Ал-Ҳозимий айтишича унинг турлари юзга етиб боради. Биринчи бўлиб ушбу фан бўйича тегишли қоидаларни тасниф қилиб белгилаган қози Абу Муҳаммад Рамҳармузий (В.360ҳ) эди. Ундан кейин кўп олимлар бу соҳада муҳим илмий тадқиқотлар олиб бориб кўп китоблар ёзганлар. Буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ўзидан қолдирган барҳаёт асарлари билан бу соҳада унитилмас хизматлар қилган, айниқса 40 минг ровийнинг таржимаи ҳолини ўз ичига олган унинг «Ат-тарихул-кабийр» номли китоби бебаҳо асар ҳисобланади. Ҳадисшунослик фани нуқтаи назаридан хотираси кучсиз, тақвоси заиф, ёлғон сўз айтиш билан шуҳрат қозонган, шунингдек савдо-сотиқ ишлари билан банд бўлган ровилар томонидан ривоят қилган ҳадисларга эътибор берилмайди.
O'qildi: 1357 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 0.0/0 |
Barcha fikrlar: 0
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Mart 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024