Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » ҲАДИС ВА СУННАТЛАРНИНГ ҚАЙД ҚИЛИНИШИДАГИ ХАССОСЛИК
ҲАДИС ВА СУННАТЛАРНИНГ ҚАЙД ҚИЛИНИШИДАГИ ХАССОСЛИК
16:12
Саҳобалар ҳадисларнинг қайд қилиниши ва ва тасбитига кўрсатган хассосиятлари билан бирга айнан Расулуллоҳдан эшитганларидек муҳофаза қилишда ҳам ўта эътиборли эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо сўзма-сўз ривқоят қилишга диққат қилар, Ибн Умар битта ҳарфни ҳам ўзгартирмасдан ривоят қилишга аҳамитя берар, Ибн Масъуд ва Абу Дардо каби буюк саҳобалар ҳадис ривояти дейилганда сиртмоққа тортилаётгандек титрар ва ўзларидан бирор сўз қўшим юбормаслик андишаси билан умуман ҳадис ривоят қилмасдилар.
Тобеъийнларнинг ҳам бу борада саҳобалардек диққат қилганларини айтсак муболаға бўлмайди. Саид ибн Мусаййаб, Шаъбий, Алқама, Саврий кабилар мана шундай хассосиятнинг буюк намояндалари эдилар. Кейинги даврларда эса, ҳам санад, ҳам матннинг ҳақиқийлигини текшириш, ҳам рижол борасидаги китобларнинг (тадвини) ёзилиши, қадим сўзларнинг ҳадислар орасига киритилиши борган сари қийинлаштирар эдики, диний матнларни бу даражада хассослик билан тадқиқ қилган Ислом умматидан бошқа уммат йўқ.