|
Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » МУҲОСАБА
МУҲОСАБА | 12:32 |
Имом Шофеъий бин кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир киши билан қаршилашдилар. У киши салом бериб, Имом Шофеъийдан ҳол-аҳвол сўраб, “қандай тонг оттирдингиз?” деди. Имом Шофеъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар: - Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим! Киши ҳайрон бўлиб: - Ҳазрат, сиздан ким борор нарса сўраши мумкин? Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? – деди. - Имом Шофеъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар: - Яхшилаб эшит, мендан кимлар нима сўраяпти: 1- Роббим мендан фарзини сўраяпти. 2- Расулуллоҳ мендан суннатларини сўраяптилар. 3- Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраяптилар. 4- нафс унга эргашишимни сўраяпти. 5- Шайтон орқасидан боришимни сўраяпти. 6- Кироман котибийн малаклари яхши нарсаларни ёздиришимни сўраяптилар. 7- Ўтган кунлар қаришимни сўраяпти. 8- Охирида эса, ҳазрати Азроил тайёр туришимни сўраяпти.Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман. Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутяпти. Имом Шофеъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради: - Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими? - Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр. Киши бошини қуйи солиб, давом этди: - Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман. Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак. * - Сиз нима деб ўйлайсиз, сиздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин? Эрталаб ҳар куни ишингизга кетаётганингизда мана шу нарсаларнинг ўйлаб кўрдингизми?
|
O'qildi: 1084 |
Qo'shdi: irfon |
| Baho: 5.0/1 |
|
Barcha fikrlar: 1 | |
0
|
|
|
|
|
|
Taqvim |
« Mart 2008 » | Dsh | Sesh | Chr | Pay | Jum | Shn | Yk | | | | | | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |
|
Natija |
Jami saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|