Allohga taqvo qiling Jum'a, 26.04.2024, 04:54
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Jon Dalton, Otto Xann, Albert Inshteyndan 1000 yil oldin atom ustida tadqiqot o'tkazgan alloma kim?
Всего ответов: 8
Bosh sahifa » 2008 » Iyun » 10 » ЙИЛ ЎҚИТУВЧИСИ КЎРИК ТАНЛОВИ
ЙИЛ ЎҚИТУВЧИСИ КЎРИК ТАНЛОВИ
03:30
  2008 йил 5 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва барча ўрта махсус ислом билим юртларининг ўқитувчи-мударрислари ўртасида “Йил ўқитувчиси-2008“ кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик танлов Қуръони карим тиловати билан бошланди. Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзга чиқиб, танлов иштирокчиларини табрикладилар ва уларнинг барчаларига омад ёр бўлишини тилаб хайрли дуолар қилдилар. “Йил ўқитувчиси-2008-“ кўрик танлов ҳайъати аъзолари иштирокчиларни “Йил ўқитувчиси” Низомида кўрсатилган талаблар асосида 25 баллик системада қуйидаги 5 босқич бўйича баҳоладилар:
  - очиқ дарслари;
  - дарс жараёнида фойдаланишлари учун тайёрлаган кўргазмали қуроллари;
  - махсус фанлар бўйича билимлари;
  - мураккаб педагогик вазият юзасидаги билимлари;
  - эркин темадаги саволларга берган жавоблари.

Кўрик танлов натижаларига кўра:
I-ўринни Қораев Муҳаммадий - Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти мударриси;
II-ўринни
Абдуллаев Акром - Мир-Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси;
III-ўринни Турсунов Абдулбоқи - Мулла Қирғиз ўрта махсус ислом билим юрти мударриси эгаллади.

Аёл-қиз мударрисалар танловида:
I-ўринни Шукурова Мавлуда - Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси;
II-ўринни Бозорова Маҳфуза - Жўйбори Калон ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси;
III-ўринни Ваҳобова Муҳаббат - Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси эгаллади.

Кўрик-танловда ғолиб бўлган мударрислар қуйидагича тақдирландилар:
I-ўрин телевизор ва DVD
II-ўрин телевизор ва видеоплейр
III-ўрин магнитофон

Мударриса ғолиблар учун:
I-ўрин телевизор ва DVD
II-ўрин телевизор ва видеоплейр
III-ўрин магнитофон

“Йил ўқитувчиси” кўрик танловини ўтказишдан мақсад, таълим муассасаларида бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган ўқитувчи-мударрисларни ўз устиларида янада жиддийроқ ишлаб, ёшларга бераётган билимларини замон талаблари, Давлат таълим стандартлари асосида ҳам дунёвий ҳам диний билимларини янада чуқурроқ етказишдан иборатдир. Шунингдек, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларнинг илмга бўлган чанқоқликларини қондира оладиган даражада ошириш, келажакда талабалар орасидан етук мутахассис кадрларни етишиб чиқишларини таъминлашдан иборат.

http://muslim.uz асосида тайёрланди.




O'qildi: 6039 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 4.0/3 |
Barcha fikrlar: 0
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Iyun 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024