Жаҳаннамдан тўсгувчи қил! Жаннатларда ўсгувчи қил! Жоҳилларга хор айлама! Жоҳилларга ёр айлама!
Ҳусни хулқдан давлат бергин! Тақво отлиқ савлат бергин! Нолакор эт, тавбакор эт! Энг аввало, хокисор эт!
Жонга эссин тоза ҳаво, Қалбга, қалбга етказ даво! Нафсга бандаликдан сақла! Лаънатлама! Ёқла! Оқла!
На саодат ўлдирмоқ дев, Севдир Ўзинг! Ҳам Ўзинг сев! Ўзинг Тоҳир, Ўзинг Собур! Ўзинг Раҳмон, Ўзинг Ғафур!
Ўзинг Ботин! Ўзинг Зоҳир! Ўзинг Аввал! Ўзинг Охир! Жаҳаннамдан тўсгувчи қил! Жаннатларда ўсгувчи қил!
|