Ямоқ кийимимни яхши кўраман, Ўткан кунларимни айлар қадрли. Энг оғир юк — Қуръонни кўтараман, Икки дунё саодатманд, сабрли.
Синовлар солди бошга даҳрий тузум,
Вайрона Андижону Хўжаобод.
Бухоро ер устимас, ер остида
Тириклай қори кўмди даштлар, ҳайҳот.
Ҳижратим бўлди менинг уйғур юрти,
Ёшлигим ҳисобчиси кўҳна Қашқар.
Одамни енгиб бўлмас — имон бутун,
Юрагим нурга тўлди жисмим қақшаб.
Ҳасрату надоматлар қилманг, дўстлар,
Мўминнинг кўнгил уйи обод бўлсин!
Ўзгани маломатлар қилманг, дўстлар,
Гўзал хулқ ҳар лаҳзада ҳаёт бўлсин!
|