Қуёш нур сочади эркалаб, Юзимни силайди шамоллар. Майсалар йўлимда пояндоз, Чулғайди ажойиб хаёллар.
Самода учаман қуш каби, Кўксимни бахтларга тўлдириб. Мен ёрга етаман албатта Қалбимда армонни ўлдириб.
Қуёш нур сочади эркалаб, Қамрайди ажойиб хаёллар. Қайгадир шошдилар, кетдилар Сиримдан бохабар шамоллар.
Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ Қумқўрғон
|