Инсон “азамат” ва “кибр” каби васфларга эга бўлиб қолиб, булар воситасида бошқа кишиларга нисбатан устунлик ҳис қилиши унинг руҳ дунёси номига жиддий хасталик нишонасидир. Бу тариқа кишилар ҳар нақадар ақлли кўринсалар ҳам, уларнинг руҳий хаста эканликларига ишончимиз комил ва мутлақо бу дарсдан халос бўлишларини ўйлайман. Инсон тавозеъ билан кибрни бир-бирига аралаштириб юбормаслиги керак. Аммо бунинг ҳақиқий рўёбга чиқиши учун инсоннинг ҳамма нарсадн аввал ўз нафсининг пашша қанотичалик қадри йўқ эканлигини нафсига сингдириши керак. Акс ҳолда инсоннинг тавозеъ уфқини қўлга киртиши имконсиз дейиладиган даражада қийин бўлади. Ўрни келганда тавозеъ борасида бир хусусни айтиб ўтиш лозим. Халқ орасида умумий қабулга вобаста бўлган ва валоятга етишганлари ҳам бор. Баъзи кишиларнинг у шахс сиймосида кўрган баъзи хусусиятларини баъзан унга қарши айтишларига ўхшаш ҳоллар ҳам бўлади. Бу ҳолда у шахснинг “йўқ, булар манда йўқ. Мен қаердаю, сизларнинг бу айтаётганларингиз қаерда” дейиши уч жаҳатдан тўғри бўлмайди. Биринчиси: бу ифода у кишиларни мушоҳада қилган нарсалрда уларни тараддудга солади. Иккинчиси: у кишиларга нисбатан ҳурматсизлик саналади. Учинчиси: ҳаммасидан ҳам муҳими эса Аллоҳга нисбатан бўлган ҳурматсизлик, ҳатто бу куфрони неъмат саналади. Шояд Аллоҳ ўз наздидан юборган баъзи нурларни унинг тепасида нурлантириб, бошқаларни ёритаётган бўлса, бу буюк ва муфаддас иш учун танланган ўша кишининг Роббисига нисбатан шукрона туйғулари билан икки букилиши лозим эмасми? Хуллас, тавозе тушунчасининг ўз ўрнига бажарилиши ва унга кўра ҳатти-ҳаракатлар ҳисобга олиниши керак. Акс ҳолда тавозеъ нияти билан куфрони неъматга тушиб қолиши ҳам мумкин.