Аллоҳ жалла жалаалуҳу дунёни барча жозибадор гўзалликлари билан бизга берган ва у билан бизни имтиҳон қилмоқда. Бизнинг вазифамиз, унинг яхши томонларини олиш ва ташланиши керак бўлган томонларини ташлашдир. Жаноби Ҳаққнинг исмларининг бир маҳшаргоҳбўлиши томони билан дунё чиройли. Бу жиҳати билан у катта коинот китобидир. Бу китобнинг қўлга олиниб сатр-сарт ўқилиши маърифат соҳасининг ҳам бу китобдан олинган боллар билан тўлдирилиши керак. дунё – бошқа бир томони билан охиратнинг мазраъасидир. Инсон келажакда бир нарсалар қилишни режалаштирган бўлса бу далага кўп-кўп уруғ сочиши ва унинг парваришига яхши қараши керак. яна бир бошқа томони билан дунё – шайтоний ва нафсий ҳисларнинг татмин, таскин топиш, ором олиш жойидир. Бу жиҳати билан манфур ҳисобланади ва имтиҳонда муваффақиятли бўлиш учун тарк этилиши керак.
Абул Аббос Саҳл ибн Саъд Соидий разияллоҳу анҳудан ривоят: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, деди: - Ё Расулуллоҳ! Менга шундай бир амални кўрсатингки, агар уни қилсам, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам мени яхши кўрсин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади. (Ибн Можа ва бошқалар ривояти).
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin! [ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]