Тарих саҳнасида минглаб воқеа-ҳодисалар билан келганки, сеҳргарларнинг ўлимлари жуда қийин кечган. Чунки улар: 1-Асмои Илоҳийни нотўғри-номуносиб ишлатадилар; 2-Ғайбга оид хабар бераётгандек кўринадилар. Ҳолбуки ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди; 3-Сеҳрни эр билан хотин орасини бузиш, уларни ажратиш каби бир қанча ёмон ва нотўғри нарсаларга восита қиладилар; 4-Сеҳргарликни касб қилиб олиб, бошқаларга ҳам ўргатиб келажак авлодга қолдирадилар. Шу тариқа “السبب كالفاعل - сабабчи бўлган уни қилган кабидир” қоидасига кўра гуноҳ дафтарлари –ўлганларидан кейин ҳам– асло ёпилмайди Ққилган амаллари фақат битта гуноҳ бўлибгина қолмасдан, худди мактаб ёки фабрика каби фаолият кўрсатиб, мудом гуноҳ ишлаб чиқараверади. Демак, қилган сеҳрлари билан мана шундай чиринди ва бузуқлилар ишлаган инсонларнинг ўлимлари кейингиларга ибрат бўлиши учун жуда қийин кечиши оддий ва табиий ҳол. Албаттаки, ибрат олганларга...