Allohga taqvo qiling Jum'a, 17.05.2024, 08:04
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Катта Фарғона канали қурилишида қанча колхозчи қатнашган?
Всего ответов: 6
Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » ИСЛОМ ТАРИХИДА МУОХОТ – БИРОДАРЛИКНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ
ИСЛОМ ТАРИХИДА МУОХОТ – БИРОДАРЛИКНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ
16:45
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад р.а. ҳижратдан кейин Мадинада ижтимоий ҳаётни тартибга солиш ва кишилар орасини ислоҳ қилишда ижобий натижаларга олиб келувчи баъзи бир ишларни амалга оширган эдилар. Бу ишлар ичида, умуман олганда хоссатан ижтимоий ҳаётга тааллуқли амр ва тавсияларнинг олға сурилганлиги эътиборга молик бир ишдир. Саломнинг ёйилиши, оч-яланғочларнинг тўйдирилиши, қариндошларга ёрдам берилиши, яқин кишиларнинг зиёрат қилиниб, ҳолларидан хабар олиниши, масжидларнинг бино қилиниши шулар жумласидандир. Аввало Муҳожирларнинг ўз ораларида ва ундан ҳам муҳими, Муҳожирлар билан Ансорлар орасида биродарлик ришталаринниг боғланиши, бу борадаги ижроатларнинг энг муҳим ҳалқаларидан бирини ташкил қилган. Ислом тарихида бу ишга “муохот”, бошқача қилиб айтганда, “ухувват-биродарликнинг асос солиниши” ҳам дейилади.
Муҳожирлар орасида таъсис қилинган биродарликнинг ҳижратдан кейин юзага келганини даъво қилувчилар бўлгани каби, ҳижратдан олдин воқеъ бўлганлигига доир ривоятлар ҳам бор. Шулар жумласидан;
Ҳз. Абу Бакр р.а. билан Ҳз. Умар р.а.,
Ҳз. Усмон р.а. билан Ҳз. Абдураҳмон ибн Авф р.а.,
Ҳз. Талҳа р.а. билан Ҳз. Зубайр р.а.,
Ҳз. Саъд ибн Аби Ваққос р.а. билан Ҳз. Мусъаб бин Умайр р.а.,
Ҳз. Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ р.а. билан Ҳз. Абу Ҳузайфа р.а. нинг қули Салим,
Ҳз. Ҳамза р.а. билан Ҳз. Зайд ибн Ҳориса р.а. лар ўзаро биродар қилинган эдилар. Ҳз. Али р.а. ўзларига кимнинг биродар бўлганлиги ҳақида сўраганларида, Расулуллоҳ р.а. унга: “Сен менинг дунё ва охиратда биродаримсан!” дея марҳамат қилганлар.
Имом Бухорийнинг Ҳз. Анас ибн Молик р.а. дан ривоят қилишларига кўра, ҳижратдан тахминан беш ойлар кейин чамаси Масжиди Набавий бино қилинаётган бир кунларда Пайғамбар р.а., Муҳожирлар ва Ансорлардан 45 жуфт (яъни 90 та) кишини, Анас ибн Молик р.а. нинг уйларига чақирдилар. “Ислом динида ҳилф йўқдир, дин биродарлиги бор” деб марҳамат қилдилар ва мазкур кишилар орасида иккитадан-иккитадан бўлгани ҳолда уларни биродар қилиб қўйдилар. Ва (Дият ва фидя масалалари ҳам доҳил) ўзаро масъулият ва ёрдамлашувни ҳар икки томонга ҳам таъйин қилиб бердилар. Баъзи ривоятларга кўра, ораларида биродарлик ришталари боғланганлар сони 50 жуфтдан иборат бўлгани ҳолда 100 кишидир. Биродар қилинганлар 22 жуфтдан 44, 41 жуфтдан 82 тага етганини сўзловчилар бўлсада, булар, исмлар қайд қилиниб рўйхат қилинганидан кейин ҳосил бўлган ниҳоий натижалар бўлиб, ниҳоий рақамни ифодаламайди. Энг қатъий ва машҳур фикр, биродар қилинганларнинг 90-100 кишига етганлиги фикридир.
Муҳожирлар билан Ансорлар орасида биродарлик боғлари боғланган кишилардан баъзилари шулар эди:

Муҳожирлар: Ансорлар:
Ҳз. Абу Бакр р.а. - Ҳз. Ҳорижа бин Зуҳайр р.а.,
Ҳз. Умар ибн Хаттоб р.а. - Ҳз. Итбон ибн Молик р.а.,
Ҳз. Абу Убайда ибн Аб Жарроҳ р.а. - Ҳз. Саъд ибн Муоз р.а.,
Ҳз. Абдураҳмон ибн Авф р.а. - Ҳз. Саъд ибн Рабиъ р.а.,
Ҳз. Зубайр ибн Аввом р.а. - Ҳз. Салама ибн Салама р.а.,
Ҳз. Усмон ибн Аффон р.а. - Ҳз. Авс ибн Собит р.а.,
Ҳз. Талҳа ибн Убайдуллоҳ р.а. - Ҳз. Каъб ибн Молик р.а.,
Ҳз. Мусъаб ибн Умайр р.а. - Ҳз. Абу Айюб ал-Ансорий р.а.,
Ҳз. Абу Зарр ал-Ғифорий р.а. - Ҳз. Мунзир ибн Амр р.а.,
Ҳз. Салмонул Форисий р.а. - Ҳз. Абуд Дардо р.а.,
Ҳз. Билол Ҳабаший р.а. - Ҳз. Рувайҳа ибн Абдуллоҳ р.а.,
Ҳз. Усмон ибн Мазъун р.а. - Ҳз. Абул Ҳайсам ибн Таййиҳон р.а.
Ҳз. Ҳамза ибн Абдулмутталиб р.а. - Ҳз. Кулсум ибн Ҳизм р.а.,
Ҳз. Амир ибн Фуҳайра р.а. - Ҳз. Ҳорис ибн Авс р.а.,
Ҳз. Ҳаббоб ибн Аратт р.а. - Ҳз. Жабр ибн Отиқ р.а.,
Ҳз. Утба ибн Ғазвон р.а. - Ҳз. Абу Дужона р.а.,
Ҳз. Зайд ибн Ҳориса р.а. - Ҳз. Усайд ибн Худайр р.а..

Ҳазрати Расулуллоҳ р.а. асос солган бу биродарлик ақди, Мадина-Ислом жамиятида бирдамлашувнинг ҳосил бўлишида ва ўша даврнинг ижтимоий-маданий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда каттагина қулайлик туғдирган. Зеро “Муохотнинг; ҳилф деб номланувчи жоҳилият одатининг йўққа чиқарилиши, Муҳожирларнинг Мадинадаги интибоқларини сақланиши; Маккаликларнинг юртларидан, оилаларидан алоҳида қолишдаги ғарибликларини, маҳзунликларини кетказиш, Мадинага, мадиналикларга қўшилиб, бир тану бир жон бўлиб кетишларини ирода қилиниши, уларга нисбатан моддий таъминотнинг имконлари изланар экан, бунинг маънавий бир биродарлик билан қўллаб-қувватланиши, ёрдам кўрувчиларда пайдо бўлувчи руҳий эзилишнинг кетказилиши, ўша пайтгача бўлиб ўтган оғир шартларда сабру-бардош билан тажриба қозонган Муҳожирларнинг Ансорларга муршид, Ансорнинг ҳам бошқаларига бир нави талаба қилиниб таълимий бир ишнинг ҳам йўлга қўйилиши, ҳар икки тоифанинг муштарак бир мақсадда бирлаштирилиб, фикр бирлиги ичида мункир, мунофиқ ва Яҳудий фитнасига қарши ёрдамлашувнинг таъминланиши” каби ҳикматлари бор эди. Муҳожирлар билан Ансорлар орасида вужудга келтирилган биродарлик муносабатлари билан бир қаторда, бундан ташқари бир қанча фойдалар кўзда тутилган бўлиши мумкин. Мисол учун; Маккалик бутпарастлар, Ибн Умаййа каби мунофиқлари ва шунга ўхшаш воситалари билан Мадиналикларга аскарий босқин билан таҳдид қилаётган эдики, биродарликнинг таъсиси бу каби руҳий чўкиш, умидсизланишга нисбатан ниҳоятда муҳим ҳимоя қобиғини ташкил қилар эди. Бундан ташқари, кейинчалик юзага келиш эҳтимоли бўлган аскарий сафарларда биродарлардан, шаҳарда қолганларининг, ҳар икки оиланинг ишлари билан машғул бўлиши имкони туғилиши билан бир қаторда, икки томоннинг кўнгли хотиржам ҳолда урушларга қатнашиши таъминланган бўлар эди.
Шунингдек, Араблар орасида қабилачилик ғайратига таянувчи тафриқа фитнаси ҳар доим чиқиш эҳтимоли бор эди. Мана шу биродарлик туйғуси, бу турдаги салбий ҳолатларга ҳам қарши жиддий тадбир ҳисобланар эди.
Биродарликнинг таъсис этилиши билан биродарлар орасида меросга хос бир қанча ҳукмлар ҳам жорий бўлган эди. Аммо Бадр жангидан кейин биродарлик туфайли бундай мерос тадбиқ қилиниши ўз ниҳоясига етган эди. Мерос фақатгина насаб жиҳатидан яқинлиги бўлганларгагина чегаралаб қўйилди. Вазият шунчаликка етиб борган эдики, биродарликнинг меросдан ташқари ёрдамлашув, ҳар томонлама бир-бирларига суянчиқ бўлиш, насиҳат қилиш, насиҳатни олиш тарзидаги ҳукмлари ҳар доим ижрода қолган ва бу маънодаги биродарлик барча мўминларни ўз ичига олар даражада умумлаштирилган эди. Ҳақиқатан ҳам, Ансорлар жамоасини ташкил қилувчи Авс ва Хазраж қабилалари Муҳожирларга жуда ҳам яқинликлар кўрсатиб, уларни хурмозорларига ва уй-жойларига шерик қилиб барча молиявий борлиқларини бўлишишни хоҳлаганлар. Ҳазрати Пайғамбаримиз р.а. эса, молу-мулклари ўзларида қолиш шарти билан, Муҳожирларнинг саъй-ҳаракатлари муқобилида маҳсулларга шерик бўлишлари мумкинлиги ва йиғим-терим мавсумида мева-чеваларни ораларида тақсим қилишлари мумкинлигини доимо таъкидлаб келар эдилар. Натижада, биродарлар муштарак ҳолда саъй-ҳаракат қилишадиган ва етиштирилган нарсаларни бўлишадиган бўлган эдилар (яъни муҳожирлар ансор биродарларининг боғ ва хурмозорларида ишлаб берадилар. Йиғим-теримда эса ансорлар ҳосилнинг ярмини муҳожир биродарларига берадилар. Бу нарса улар орасидаги ўзаро ёрдамлашув ва яқинликка олиб келади. Бундан ташқари муҳожирларни ҳам ансорларга юк бўлиб қолишдек малолликдан қутқарар эди).
Ансорлар эга бўлган уй-жой, хурмозор ва бошқа барча мол-мулкларини ярмидан беришни хоҳлаганларида, Муҳожирлар: “Аллоҳ, молингизга, мулкингизга, аҳлингизга ҳайр ва баракот ато айласин! Сиз бизга бозорнинг йўлини кўрсатинг, етади.” демоқда эди. Муҳожирлардан Абдураҳмон ибн Авф р.а. билан Ансордан Саъд ибн Рабиъ р.а. ораларида биродарлик ришталари боғланганидан кейин бўлиб ўтган сўзлашув бутунлай типик бир мисолни кўрсатиб беради. Ансорнинг, молиявий борлиғининг ярмини кўнгил истаги билан бериш истаги қанчалик тақдирлашга лойиқ бўлса, Муҳожирларнинг буни дарҳол қабул қилмасдан қарз сўраб, пешона тери билан топиш орзуси шу даражада маъноли ва улуғлашга лойиқ. (Аллоҳ ўз раҳматига чўмдиргур саҳобалар шу даражада бир-бирлари орасидаги биродарлик ҳақларига риоя қилар эдиларки, ансорлар бор-бутларини бериш истагини дарҳол намоён қилсаларда, бунга жавобан қабринг нурга тўлгур муҳожирлар ҳам бутунлай юк бўлиб қолишдек малолликдан ўзларини қутқариш учун бор имкониятларини ишга солмоқда эдилар).
Ансорнинг Муҳожирларга биродарлик доирасидаги ёрдам ва қўллаб-қувватлашлари шу даражага етган эдики, баъзилари ўзларининг бечораликларини унитиб, Муҳожир биродарининг муҳтожлигини кетказишни ўз олдига пировард мақсад қилиб қўйган эди. Ҳазрати Анас ибн Молик р.а. нинг нақл қилишларига кўра, Пайғамбар р.а. Баҳрайн ерларини барчага ўз ҳолига қараб тарқатишларидан олдин Ансорларни тўпладилар. Ансорлар бу борада ўз ҳиссаларидан воз кечиб, “Эй Аллоҳнинг Расули! Қанийди, Муҳожир биродарларимизга бу нарсанинг бир мислини зиёдаси билан тақсимлаб бермагунингизча бизга бирон нарса бермасангиз эди!” дедилар. Шунда Расулуллоҳ р.а. шундай марҳамат қилдилар: “Эй Ансорлар! Модомики Муҳожир биродарларингизни ўз нафсингиздан афзал билиб, ўз ҳаққингиз бўлган ерларни олишни ҳохламаётган экансиз, у ҳолда Кавсар ҳовузида менга қовушгунча сабр қилинг! Чунки мендан кейин яқинда сизга нисбатан бошқаларининг афзал билинадиган бир замонлар келади.”
Бунга ўхшаш яна бир воқеъа ҳам, Бани Назир қабиласи ғаниматлари тарқатилаётганда юзага келган эди. Пайғамбар р.а., Бани Назирдан қолган молу-мулкларни, Муҳожирлар орасида тақсим қилган, Ансордан фақатгина уч тагина бечора оилага ўз ҳиссаларини ажратган эдилар. Бунинг муқобилида хурмозорлардаги Муҳожир ҳиссаларининг йўқ бўлишини таклиф қилдилар. Шундай қилиб, Ансор, агар ғаниматдан ҳисса олишни ҳохласа, молларидаги Муҳожир ҳиссаси яна давом этар эди. Лекин Ансор, ҳам молларидаги Муҳожир ҳиссасининг давом этишини, ҳамда ғаниматнинг фақат улар орасида тақсим қилинишини орзу этардилар. (яъни Бани Назирдан қолган моллардан ғанимат олган Муҳожирлар хурмозоларга келганда бундан маҳрум эдилар. Чунки хурмозорлар, ғаниматлардан маҳрум қилинган Ансорларга аталган эди. Лекин шунда ҳам Ансорлар хурмозорлар тақсимотида биродарлари Муҳожирларни шерик қилиб олдилар. Шундай қилиб, Муҳожирлар ҳам ғанимат моллардан, ҳам хурмозорлардан ҳақ олар эдилар. Албатта, бу неъмат ва шарофатларнинг сабабчилари, биродарлари манфаатини ҳар нарсадан устун қўювчи Ансор биродарлари сабабидан эди.)
Ансорларнинг ушбу биродарлик доирасидаги Муҳожирларга бу турдаги ёрдам, дастак, фароғат ва ийсор (фидокорлик) лари, Мусулмонлар, Мадинанинг иқтисодий ҳаётида ўз ўринларига эга бўлишларига олиб келган эди. Муҳожирлар томонидан асос солиб, қайта тикланган Мусулмон бозорида Исломнинг иқтисодий ва тижорий ҳаётга келтирган ҳукмлари татбиқ қилинган эди. Бунинг табиий натижаси ўлароқ, яҳудийларнинг Ансорлар устидаги иқтисодий таъсирлари озайишига сабаб бўлди.
Ҳазрати Умар р.а. билан Итбон ибн Молик ал-Ансорий р.а. мисолида бўлгани каби, биродарлардан баъзилари Ҳазрати Пайғамбаримиз р.а. ни бир кундан навбат билан таъқиб қилиб, кундуз куни ўрганган нарсаларини кечаси ишидан қайтган биродарига айтиб берарди. Шундай қилиб, биродарликнинг таъсири, моддий соҳанинг ташқарисига ҳам чиқмоқда, руҳий-маънавий, илмий соҳаларга ҳам узаймоқда эди.
Биродарлик доирасида Асри саодатда кўрилган хайр ва гўзалликлар, ҳар асрда яшаган Мусулмонлар учун намуна-ўрнак бўлиб доимо мўътабар деб билиниб келган. Биродарлик доирасида Ислом тарихида диққатга сазовор мисолларни эътиборга олиб, замонамизнинг Мусулмонлари ўзларига шу саволларни сўраши ва самимий ҳолда ўз виждонларида жавобларини топишга ҳаракат қилишлари лозим:
-Ажабо биз, ҳозирги кунимизда, яшаётган жамиятимизда Муҳожир-Ансор биродарлигини юзага чиқара олаяпмизми?
-Бечора ҳол, қўлидан тутилиши керак бўлган бир диндош биродаримизнинг бу ҳолатини тузатиш учун жиддий бир ғайрат ичида ишга киришаяпмизми?
-Бемор бўлиб қолган, аммо лекин даволанишга кучи етмаётган бир биродаримизни шифохона ва дори-дармон сарф-харажатларини кўтаришда ўз ҳиссамизни қўшишни ҳеч ўйлаб кўряпмизми?
-Зийрак, қобилиятли, лекин имкониятлари бўлмаганлиги учун илм таҳсилини қила олмаётган бир неча ёшларнинг ҳолатлари билан машғул бўлиб кўряпмизми?
-Хайр ғояси билан атрофимизда мўътамад-ишончли кишилар иштирокида фаолият олиб бораётган мактаб, мадраса, масжид ва шунга ўхшаш масканларнинг янада илғор бўлиши учун қанчалик бир саъй-ҳаракат қилмоқдамиз?
-Бу илм масканларининг кутубхоналарига, бир олимнинг хизмат ғояси билан ёзган асарининг босилишига, босилган бўлса тарқатилишига қанчалик аҳамият кўрсатмоқдамиз?
Бу саволларни юзтага, мингтага етказиш мумкин. Лекин энди буёғини ўқувчининг ўзи қилажак ва Муҳожир-Ансор биродарлиги кўзгусида жиддий камчилик ва муаммоларни аниқлаб, ижобий бир хизмат сохасига жиддий интиқол қилажакдир. Тарихий воқеаларнинг ҳикоялар йиғини келиб қолишидан қутқариб, жонли битта-битта ибрат дарсига айланиши, фақат шу йўл билангина бўлиши мумкин.



O'qildi: 1136 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 0.0/0 |
Barcha fikrlar: 0
Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Mart 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024