Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » Ҳар бир Инсоннинг Муҳофаза Қиладиган Икки Фаришта
Ҳар бир Инсоннинг Муҳофаза Қиладиган Икки Фаришта
16:39
Ато бин Ясор Яъло бин Муррадан нақл қилиб шундай дейди: - Биз ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг яқинларидан баъзилар билан кўришдик. Яъло уларга деди: - Ҳазрати Али ҳозир жанг қилаётган кишидир. Душмани кўп. Биз унинг ҳаётидан амин эмасмиз. Унга бирор зара етиши мумкин. Шундан кейин эшигининг олдида навбатчилик қила бошлади. Бир вақт намозга чиқиб, бизни кўрди ва: - Бу ерда нима қиляпсизлар? – деб сўради. Биз: - Сизни муҳофаза қиляпмиз, эй мўъминларнинг амири! Зеро сиз жанг устидасиз. Сизга бирор зарар етишидан, суиқасд қилинишидан қўрқамиз, - деб жавоб бердик. Ҳазари Али яна сўрадилар: - Мени само (осмон) аҳлидан муҳофаза қиласизларми ёки ер аҳлиданми? Биз дедик: - Албатта ер аҳлидан. Само аҳлидан қандай қилиб муҳофаза қила олар эдик?. Шунда ҳазрати Али шундай дедилар: - Аллоҳ таоло тақдир қилмаган ҳеч бир нарса ерда бўлмаганидек осмонда ҳам бўлмайди. Ҳамманинг ишларига вакил бўлган икки малак бор. Қадар сифатида тақдир қилинган нарсалар кишининг бошига тушгунча у малаклар ҳамма нарсани у кишидан узоқлаштирадилар. Ўша кишига муҳофиз бўладилар. Қадарда бўлгани бошга тушганида эса, у кишини қадари билан ёлғиз қолдирадилар.