Allohga taqvo qiling Jum'a, 17.05.2024, 09:34
Asosiy
Yangilik bo'limlari
Qur'oni Karim [0]
Hadis [1]
Aqoid [0]
Arab tili [0]
She'riyat [12]
Ibratli dunyo [1]
Jamiyat [3]
So'rovnoma
Иймоннинг рукнлари нечта?
Всего ответов: 10
Bosh sahifa » 2008 » Mart » 7 » ТАСБИҲ ҲАҚИДА
ТАСБИҲ ҲАҚИДА
16:35
Ҳозирда мўмин – мусулмонлар ичида баъзи бир мазҳабга қарши чиқадиган мўмин – мусулмонлар ичида, тарқалиб қолган фикр, тушунча ва баъзи бир амалларни бидъат-ҳурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар, «тасбеҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в қилмаганлар, саҳобалар ҳам қилмаганлар», деган маънодаги гапларни тарқатиб, мўмин-мусулмонларнинг ҳаёлларни паришон қилиб, баъзи бир ихтилофлар, тушунмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётганлари ҳам бор. Лекин мужтаҳид уламоларимиз тасбеҳни тутиш жоизлиги, ундан фойдаланиш мумкинлигини, айнан пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в дан қилинган ривоятдан олганлар. Машҳур ҳадисдаги, «Сунан» номи донг таратган китобларнинг соҳиблари Имоми Абу Довуд, Имоми Термизий, Имоми Ибни Можа ва Имоми Насаъийлар, қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ с.а.в бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. Бас, у зот «Мен сенга ундан осон ёки афзал нарсанинг хабарининг бераман: Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа фис-самаъи, Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа фил-арзи, Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа байна залик, Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа ма ҳува ҳолиқун, Аллоҳу Акбар мислу залика, валҳамдулилаҳи мислу залика, ва Ла илаҳа иллаллоҳу мислу залик, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи мислу залик» дедилар. Ушбу ҳадисда зикрни кўп такрорлаш ва уни қўлдан бошқа нарса билан санаш ҳам мумкинлгига далил бор. Худди шу маънони англатиш учун, машҳур муҳаддис имом Абу Довуд ўз китобида, майда тош билан тасбеҳ айтиш бобини очган ва ушбу биз ўрганаётган ҳадисни келтирган. Мана шундан бизда тасбеҳ номини олган, маълум бир ададдаги данак ёки думалоқ нарсаларни ипга тизиб, ясаладиган, араблар «субҳа» деб номлайдиган нарса пайдо бўлган. Ибни Манзур бу нарсани тушунтириш учун «субҳа» - тасбеҳ айтувчи, ўзи айтадиган тасбеҳларни санайдиган доналардир, Бу янги чиққан сўз, гоҳида уни «мисбаҳам» ҳам дейилади» деган. Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларини, «Авнулмаъбуд» номли шарҳ қилган Шайх Муҳаммад Шамсулҳақ раҳматуллоҳи алайҳи ҳозир биз ўрганаётган ҳадисни келтиргандан кейин, бу ҳадис тасбеҳни «данак» ёки «майда тош» билан санаш жоизлигига далилдир. Тасбеҳ қилиб олса ҳам бўлаверади, чунки ораларида фарқ йўқ. Пайгамбар с.а.в мазкура аёлнинг амалини иқрор қилдилар, инкор қилмадилар. «Бўлиб турган нарсадан, афзал нарсага иршод қилиш аввалгисини жоизлигини ман қилмайди» деганлар. Бу ҳақида бир қанча асарлар ривоят қилинган. Буни қилишни бидъат деганлар, тўгри айтмаган дейди, Шайҳ Муҳаммад Шамсулҳақ. Ибни Ҳажар раҳматулоҳи алайҳи эса, «мазкур ҳадисдан тасбеҳ тутиш мандублиги чиқади, уни бидъат дейиш» тўгри эмас деган. Ибни Аллон бўлса, «Набий с.а.в. нинг мазкур аёлнинг данак ёки майда тош билан санаб зикр қилаётганига иқрор бўлишлари бу ишнинг суннат эканига далилдир. Тасбеҳ тутиш ҳам майда тошнинг ўрнидаги нарса. Тасбеҳ тутиш ҳақида латиф бир жуз ёзиб уни «Иқозул масобийҳ, лимашруиати иттиҳозил машобийҳ» - тасбеҳ тутишни, шаръий экани ҳақида ёқилган чироқ деб номладим» деганлар. Унда бу масалага оид хабарлар, асарлар ва ихтилофларни келтирдим, зикрни панжалар билан санаш афзалми ёки тасбеҳ билан деган саволга жавоб изладим. Ҳулоса шуки, қўл билан санаш, хусусан, намозни зикрларини қўл билан санаш афзалдир. Аммо кўп ададли зикрларда адашиб кетмаслик учун тасбеҳ билан санаган афзалдир» дейилган. Мана, ана шундоқ қилиб, «тасбеҳ» деб аталган нарса кеиб чиққан. Аллоҳнинг зикрини қилиш иштиёқида, уни кўпроқ зикр қилиб, ададини ошириш маъносида мўмин – мусулмонлар рагбат қилган ҳолда, мана шу тасбеҳларни қилиб олганлар. Аллоҳни зикрини қилиш, унинг ададини кўпайтиришни, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи, ҳаммамизга насиб этган бўлсин. Турли бораларда, жумладан, мана шу тасбеҳ борасида ҳам ихтилоф қилишдан Аллоҳ таоло ўзи сақласин, ихтилоф қилувчиларни эса Парвардигори олам инсоф бериб, ҳамма соҳаларда жумладан, ушбу маънодаги ихтилофдан ҳам ўзи қутқариб, уларни ҳам тўғри йўлга бошлаган бўлсин. www.islom.uz
O'qildi: 1144 | Qo'shdi: irfon | | Baho: 0.0/0 |
Barcha fikrlar: 1
1 Abu_Miskin  
0
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир ўтиришда ўтирганида беҳуда гаплари кўп бўлса, туришидан олдин: “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду ан ла илаҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайк” (Парвардигоро! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан Ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан), деса, шу мажлисида қилиб қўйган (кичик) гуноҳлари кечирилади», дедилар.
(Имом Термизий ривояти)

Faqatgina saytga a'zo bo'lsangizgina fikr qoldirishingiz mumkin!
[ Ro'yhattan o'tish | Kirish ]
Kirish
Taqvim
«  Mart 2008  »
DshSeshChrPayJumShnYk
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Qidiruv
Hamkorlar
Natija

Jami saytda: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Copyright MyCorp © 2024